- Қарор ва ижро   1 312

Партияларга вилоят Кенгаши депутатларига сайловларда қатнашишга ИЖОЗАТ БЕРИЛДИ

Халқаро матбуот маркази Фарғона вилоят бўлимида вилоят сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари, ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлди.

Тадбирни Халқаро матбуот маркази Фарғона вилоят бўлими раҳбари Шоҳидбек Аслонов очди ва кун тартиби билан таништирди.

Вилоят сайлов комиссияси раиси Эркинжон Нуралиев сиёсий партияларга вилоят Кенгаши депутатлари сайловларида қатнашишга ижозат берилганини маълум қилди.

Вилоят сайлов комиссияси раиси сиёсий партиялар раҳбарларига сайловда қатнашишга ижозат бериш ҳақидаги қарорларни тантанали топширди.

Ёзёвон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати