- Жамият, Маънавият   990

ТАРИХИЙ ВОҚЕА БЎЛДИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида ўзбек тилида маъруза қилиши барча тил жонкуярлари қатори мени ҳам қувонтирди.  Ўтган йилларда дунё миқёсидаги анжуманларда раҳбарларимиз рус тилида нутқ сўзлардилар. Жаҳон адабиётининг дурдона асарлари ҳам рус тилидан ўзбекчага ўгирилади. Ўзбекистон БМТга 1992 йил 2 март куни аъзо бўлган бўлса, қарийб 27 йилдан кейин нуфузли ташкилот минбарида ўзбекча маъруза янгради.

Дунё миқёсидаги сиёсий майдонда улкан аҳамиятига молик фикрлар билдирилади, муҳокама қилинади. Президентимиз томонидан ҳам бир қанча ташаббуслар илгари сурилди. Бу ташаббуслар шунчаки эмас, уларнинг амалга ошиши жаҳонда тинчлик, бунёдкорлик, фаровонлик, ўзаро муносабатларнинг яхшиланишига хизмат қилади.

Бу маъруза ана шуниси билан тарих зарварақларига битилади.

Муҳаммаджон  МАДИСАЕВ,

38-ИДУМ ўқитувчиси.