- Жамият, Ислоҳот, Қарор ва ижро   507

ХИЗМАТЛАРИ ТАҲСИНГА ЛОЙИҚ

Туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари ҳамда ички ишлар бўлимида хизмат қилаётган ходимлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув аввалида туман ҳокими Дилшоджон Джалилов Президентимизнинг ички ишлар органлари ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

–Албатта ички ишлар ходими бўлиш ўзига яраша катта маъсулят, эътибор талаб этади, – деди туман ҳокими. – Туманимизда эл осойишталиги йўлида олиб бораётган хизматларингиз таҳсинга лойиқ.

Шунингдек, сектор раҳбарлари ҳам табрикларини йўллаб, фидокорона меҳнатларини учун раҳмат айтишди. Фаолиятлари давомида доимо омад ёр бўлишини тилаб, миннатдорчилик билдиришди.

Шу билан бирга соҳада узоқ йиллар фаолият кўрсатган фахрийлар Муҳаммадрасул Кимсанбоев ҳамда Алижон Пўлатов ходимларга тинчлик йўлида олиб бораётган ишлари учун раҳмат айтишди.

Сектор раҳбарлари томонидан соҳада фаолият кўрсатиб келаётган ходимлар Қўрғонча ва Ижодкор МФЙлар профилактика инспекторлари Жавлонбек Яҳёев ва Ўткирбек Сотволдиевга навбатдаги катта лейтенант унвони топширилди.

Шунингдек, 33 та МФЙ профилактика инспекторлари ва шахсий таркибдаги ходимлар ва фахрийларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ