Туман “Оила” маркази томонидан қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Бўлғуси келин-куёвларнинг инновацион мактаби” очилди.
ГАЗЕТА—БУ ТАРИХ
Байрам ҳам сарҳисоб мисоли. Газетамизнинг ўқувчилари борлигидан, улар кўпчилик эканлигидан хурсанд бўламиз. Йилига мингга яқин хат-хабарлар олишимиз ҳам юртдошларимизнинг газетамизга бефарқ эмаслигидан далолатдир.
ҚАРДОШЛАР ЙЎҚЛАБ КЕЛИШДИ
Такалик — кўпмиллатли маҳалла. Бу ерда икки мингга яқин қорақалпоқ яшайди. Бир ой аввал Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеши қўмита раиси Довуд…
ҚИЗАЛОҚ ҚУТҚАРИЛДИ
2019 йил 17 июнь куни соат 9:02 да Ёзёвон тумани Янги массив дахаси 6-уй 7-хонадонда яшовчи фуқаро Н.Давронова хонадонида 2018 йилда туғилган фарзанди Нозигул эшик қулфланиб, қамалиб қолганлиги тўғрисида тумандаги 7- сонли ёнғин қутқарув қисмига хабар беради.
ТУШУНТИРИШ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
Ёзёвон тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари томонидан ғалла ўрим-йиғим мавсумида фермерларимиз томонидан етиштирилган ғалла хосилини ёнғиндан асраш,
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНГАНЛАР
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Мажбурий ижро бюроси Ёзёвон туман бўлими томонидан электр, газ, узатиш ва тақсимлаш, ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож қилиш ҳолатлари аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишнинг қатъий чоралари кўриб келинмоқда.
ШАХМАТ ФЕСТИВАЛИ
Вилоят шахмат федерациясининг ташаббуси билан Ёзёвон қишлоқ хўжалик коллежида Фарғона водийси миқёсида 18-22 июнь кунлари шахмат фестивали ўтказилмоқда. «Ёзёвон баҳори» деб номланган ушбу турнирга хоҳлаганлар қатнашиши мумкин. 9 турдан иборат бу мусобақада гроссмейстер, мастерлар иштироки кутилмоқда.
ОМБОРЛАР ДОНГА ТЎЛЯПТИ
Жорий йилда Ёзёвон туманидаги 162 та фермер хўжаликлари давлатга 18455 тонна дон етказиб бериш бўйича шартнома режасини тузишган. 6967 га экилган майдонда дондан мўл ҳосил етиштирилди.
Туманда дон ўрими 6 июндан бошланиб, 17 июнгача 2020 га майдондаги буғдой ўриб олинди. Кунига 1000-1100 тонна дон янчиб олиняпти. Туман «Ғалла штаби»дан 17 июнь кунга олинган маoлумотга кўра, 7340 тонна дон давлатга сотилди.
ХАЛҚ БИЛАН ҲАҚ ОРАЛИҒИДА ёхуд журналист сўзининг қадри йўқми
Журналист Нилуфар Жабборовадан соҳамизнинг ўткир муаммолари таҳлили
…Эртасига газетада бу оиланинг муаммоси ёритилган катта фельетон эълон қилинди. Бир ҳафта ўтар-ўтмас ёш оиланинг ноқонуний тортиб олинган уйи эгаларига қайтарилди. Ўша пайтда менинг кўз олдимда онам эмас, халқ учун, ҳақ учун қўрқувни ҳам енга олган жасур бир аёл намоён бўлган эди. Мен шу жасур аёл қиёфасида ҳақиқий журналист қандай бўлиши кераклигини англаб улғайдим…
ЖУРНАЛИСТЛАР УМРА ЗИЁРАТИДА
Болалигимизда, ўтган асрнинг 60-70- йилларида қишлоғимизда Хожи тоға бўларди. У кишини ҳамма Хожи тоға деяр, исмини билмасдик.
— Дадам раҳматли, оналари билан хожига 1913 йилда кетиб, 14 йилда бориб келган эканлар, —дейди ўғиллари Эргашали ака. — Менга метрика олишда ҳам дадамнинг исмини билишмаганми, фамилиямни «Хожиев» деб ёзишган.