- Ёшлар, Жамият, Туман янгиликлари   664

Замонавий кўринишга келтирилган бино эгаларига топширилди

Замонавий кўринишга келтирилган бино эгаларига топширилди. Тадбирда 2-сектор раҳбари, туман ҳокимлиги мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар қатнашдилар.

- Ёшлар, Жамият, Туман янгиликлари   753

ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ЖАМЛАМАСИ ТОПШИРИЛДИ

Маҳаммаджонга халқ таълими бўлими томонидан берилган ўқув қуроллари жамламаси мактаб масъуллари томонидан топширилди. Ўқувчи унга берилаётган эътибордан жуда хурсанд бўлди. Раҳмат айтди.

- Жамият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   738

«POSCO» ИШ ЎРИНЛАРИНИ ТАКЛИФ ҚИЛДИ

Туманимиздаги ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида 28- болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги, т аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва «POSCO интернатионал техтиле» корхонаси ҳамкорлигида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

- Жамият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   819

«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН» МАССИВИДА БУГУН

Президентимиз сайловолди учрашувларида жумладан, Ёзёвонда ҳам 5-7 қаватли уйлар қурилиб, замонавий шаҳарча бунёд этилиши таъкидлаб ўтганди. Массивда 2 та мактаб, 3 та боғча биноси, маданият саройи, поликлиника, савдо иншоотлари, парк каби ўнлаб объектлар қурилиши белгиланганди.

- Жамият, Ислоҳот, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   703

МУБОРАК БЎЛСИН!

Республика автойўл қўмитаси томонидан тумандаги амалга оширилаётган ишларни яхшилаш учун туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига бугун барча қулайликларга эга «Камаз» автомашинаси топширилди.

- Жамият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   905

«Менинг махаллам-менинг судьям»

Ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллалар, туманларда профилактика ишларини жонлаштиришга қаратилган сайёр қабулларни ўтказиш бўйича иш режага кўра, 2022 йил 29 октябрь куни Ёзёвон туман, Қоратепа МФЙ биносида ташкил этилган сайёр қабулда Фарғона вилоят судининг судьялари Ф.Аманов, Ш.Тошмирзаев, Н.Раимкулов ҳамда ЖИБ Ёзёвон туман судининг раиси Р.Араповлар томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва «Менинг махаллам-менинг судьям» шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди ҳамда жами 18 нафар фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, хуқуқий тушунтиришлар берилди.

- Ёшлар, Туман янгиликлари, Турфа олам   653

БОҒЧАГА ЯНГИ БИНО

Беруний маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги 21-давлат мактабгача таълим ташкилоти 1960-йилларда қурилган эски бинода фаолият кўрсатарди. Бино авария ҳолатида бўлгани учун ташкилот беркитилганди. Инвестиция дастури асосида 4 миллиард 509 миллион сўм сарфланиб, 120 ўринли бино қурилди.

- Ёшлар, Жамият, Маънавият, Туман янгиликлари, Турфа олам   644

МАЪРИФАТ МАСКАНЛАРИГА САЁХАТ

9-мактаб масъулларининг ташаббуси билан 9-синф ўқувчилари туман ҳокимлиги муассислигидаги «Марказий Фарғона» газетаси таҳририятига ташриф буюришди. У ердаги журналистларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Газетанинг қандай тайёрланиши ва мақола ёзиш ҳақида тушунчага эга бўлдилар.