- Қарор ва ижро   1 450

ЭГИЛГАН БОШНИ ҚИЛИЧ КЕСМАС

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Мажбурий ижро бюроси Ёзёвон туман бўлими томонидан электр, газ, узатиш ва тақсимлаш, ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож қилиш ҳолатлари аниқлаш ва уларнинг олдини олиш борасида тарғибот тадбирлари амалга ошириб борилмоқда.

Бироқ, шунга қарамасдан Мажбурий ижро бюросининг Ёзёвон тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат тадбирлари давомида, Гузарбоши МФЙда жойлашган “Қалдирғоч” фермер хўжалигида ҳукумат Қарорига зид равишда, фермер хўжалигида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига сув чиқариш насосидаги ҳисоблагични тўхтатган холда электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келганлиги аниқланган.

Ёзёвон туман ЭТК мутахассислари ҳулосасига кўра, фермер Н.С жами 75844 кВт электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, туман ЭТКга 25 104 628 сўм миқдорда моддий зарар етказган.

Шундай қилиб, Н.С умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан яширин йўли орқали алоҳида электр тармоғига уланган ҳолда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келиши оқибатида давлат манфаатларига жами 25 104 628 сўм анча миқдорда моддий зарар етказганлиги ҳолатида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлса-да, бироқ у томонидан содир этилган жиноят ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киришлиги, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, етказилган моддий зарарни жиноят аниқланган кундан эътиборан 1 ойлик муддат тугамасдан тўлиқ қоплаганлиги, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлигини, жиноят иши қўзғатишни рад этишга розилик билдирганлигини инобатга олиб, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг тегишли моддасига асосан унинг айблилик ҳақидаги масалани ҳал қилмай туриб, жиноят иши қўзғатишни рад этиш лозим бўлади.

Эгилган бошни қилич кесмайди, дегани шу бўлса керак.

Абдулҳамид ҚОСИМОВ,

МИБ Ёзёвон туман бўлими ходими.