Янгиобод ММТП ҳудудидаги “Фарғонабалиқсаноат” агрофирмасида қуёш панелларида ишлайдиган ҳаво пуркагичлардан фойдаланиб, балиқчиликни интенсив ривожлантириш бўйича вилоят амалий семинари бўлиб ўтди.
ЦИТРУС ИНЛИ КУЯСИ ҲАМДА УНГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ
Цитрус инли куяси олигофаг ҳашарот бўлиб, цитрус ўсимликларига катта зарар келтиради. Цитрус инли куяси лимон ўсимлигининг хавфли кушандаси ҳисобланади. Шу билан бир қаторда у мандарин ва грейпфрут ўсимлигида ривожланиши аниқланган. Цитрус инли куясининг капалагининг қанотлари ёзилганда 4-5 мм узунликда бўлиб, қанотлари кулранг, ингичка, ўткир учли, олдинги жуфт қаноти иккита тўқ чизиқлар, ўртасида эса V шаклида белгиси ва тепа учида қора доғлари бор.
БОҒЧАГА ЯНГИ БИНО
Беруний маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги 21-давлат мактабгача таълим ташкилоти 1960-йилларда қурилган эски бинода фаолият кўрсатарди. Бино авария ҳолатида бўлгани учун ташкилот беркитилганди. Инвестиция дастури асосида 4 миллиард 509 миллион сўм сарфланиб, 120 ўринли бино қурилди.
УСТОЗ ЖУРНАЛИСТ БИЛАН УЧРАШУВ
26 октябрь куни Фарғонада бўлиб ўтадиган анъанавий II Фарғона халқаро конференцияда Америка Қўшма Штатлари, Япония, Корея Республикаси, Хитой, Россия, Туркия, Исроил, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг етакчи журналистлари, депутат ва сенаторлар, олимлар қатнашадилар.
МАЪРИФАТ МАСКАНЛАРИГА САЁХАТ
9-мактаб масъулларининг ташаббуси билан 9-синф ўқувчилари туман ҳокимлиги муассислигидаги «Марказий Фарғона» газетаси таҳририятига ташриф буюришди. У ердаги журналистларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Газетанинг қандай тайёрланиши ва мақола ёзиш ҳақида тушунчага эга бўлдилар.
МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ ТИЗИМИ ўз натижасини кўрсатяпти
Ярим йиллик, тўққиз ойлик якунида Ёзёвон туманида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари, фаол аёллар, ёшлар етакчилари рейтинг натижалари бўйича вилоятда юқори ўринни эгаллаб, биринчиликни қўлга киритишди. Бу Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган маҳаллабай ишлаш тизимининг тўғри эканлигининг натижаси, албатта.
Анор менвахўри Зараркунандаси ҳамда унга қарши кураш чоралари
Анор мевахўрининг капалаги (Euzophera punicaella Mooze) нисбатан йирик бўлиб, танаси 7-8 мм, қанотларини ёзганда 12-17 мм келади. Умумий туси кулранг, расмлари сезилмай сидирға бўлиб туйилади. Орқа жуфт қанотлари тиниқ, оч тусда, кенг, олдингиси эса ингичкароқ. Капалагининг лаб пайпаслагичлари юқорига қараб қайрилган. Тухуми оқиш-сариқ, юзаси ғадир-будир, катталиги 0,75-1,0 мм. Қанотлари оч кулранг, боши қўнғир-қора, катталиги 8-11 мм.гача етади. Ғумбаги жигарранг, узунлиги 8-9 мм. келади.
УСТОЗ ШОГИРДЛАР ҲУЗУРИДА
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори Абдусаид Кўчимов Ўзбекистондаги энг шогирдлари кўп устоз журналистлардан саналади. Устоз бир пайтлар “Ленин учқуни”(ҳозирги,,Тонг юлдузи») газетасида бирга ишлаган шогирди, Ёзёвон туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари ва ҳокимлик газетаси муҳаррири Азимжон Худойқулов бош бўлган жамоага ташриф буюрди.
ТЕРИМЧИМИЗ ВИЛОЯТДА ТЕНГСИЗ
Риштон туманидаги “Ёқут ёғдуси” номли фермер хўжалиги дала майдонида 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан “Энг намунали пахтакор аёл” кўрик- танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятига ижодий сафар
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ташаббуси билан вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари, республика нашр ва телеканалларининг вилоятдаги мухбирлари ва фаол блогерлар Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятида ижодий сафарда бўлишди.